Андижон вилоятида жорий йил куз- қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида, 24 та уйнинг 10 459 кв.м том қисми, 81 та кириш йўлаклари, 17 та уйнинг ички муҳандислик тармоқлари, 46 та уйнинг фасад қисмларида қурилиш - таъмирлаш ишлари амалга оширилди. 41 та темир эшик ўрнатилди.
9 млрд сўм бюджет маблағлари ҳисобидан 18 та янги болалар майдончаси қуриш ва 13 тасини таъмирлаш, 52 минг кв.м тротуарларга брусчатка ўрнатиш, 564 погонаметр ирригация тизимларини ҳамда 767 та ташқи ёритиш тизимларини таъмирлаш ишлари якунланди.
Шунингдек, 1,2 млрд сўм бюджет маблағлари эвазига Андижон шаҳридаги 5 та уйнинг 9 та лифт мосламалари таъмирланиб, тўлиқ фойдаланишга топширилди. Ҳозирда 2 та кўп қаватли уйга 4 та янги лифт мосламалари ўрнатилмоқда.