Yangiliklar

ДАВЛАТОБОД ТУМАНИДА ИССИҚЛИК ТАЪМИНОТИНИ РЕКОНСТРУЦИЯ ҚИЛИШ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

Таъкидлаш жоизки юртбошимиз томонидан қабул қилинаётган ҳар бир фармон замирида асосан инсон ва унинг фаровон ҳаёти мужассам эканлиги ҳаётда ўз исботини топмоқда.

Кейинги йилларда мамлакатимизда изчиллик билан амалга оширилаётган ислоҳотлар, янгиланишлар бевосита коммунал хизмат соҳасини ҳам янги босқичга кўтарди.

Наманган шахар Давлатобод туманидаги 350 кўп қаватли уйларни Иссиқлик тармоғини модернизация ва реконструкция қилиш ишлари изчиллик билан  амалга оширилмоқда.

Наманган Вилояти ҳокимининг ўринбосари С. Султонов, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги “Кўп хонадонли уйларни мукаммал ва жорий таъмирлаш ҳамда иссиқлик таъминоти объектларини қуриш бўйича инжиниринг компанияси” ДУК рахбари Л. Шарапов ва бир гуруҳ мутасаддилар ҳамроҳлигида Давлатобод туманида жойлашган РК 1, РК 2  қозонхонасида олиб борилаётган таъмирлаш жараёнларини Кўп қаватли уйларнинг ер тўла қисмларига ўрнатилган ИТП ларни ҳамда ташқи иссиқлик трассаларда жойлашган камераларни  кўздан кечирди.

Ўрганиш давомида йўл қўйилган камчиликлар ҳамда юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича бош пудратчи "Ўзбекгидроэнергоқурилиш” АЖ маъсул ҳодимларига камчиликларни бартараф этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Ҳозирда мазкур қозонхонада манзилли дастур асосида иссиқлик тизимини модернизация ва реконструкция қилиш чора-тадбирлари изчиллик билан давом этаяпти. 

Қайд этиш жоизки, таъмирлаш ишлари ўз якунига етгач, ҳудуддаги 350 та кўп қаватли уйлар иссиқлик билан таъминланади.