Yangiliklar

Муҳтарам Президентимиз Наманган вилоятига ташрифи чоғида иссиқлик таъминоти тизимлари эскирганини таъкидлаб, янгилаш бўйича топшириқ берган эди.

     Давлатобод туманидаги 346 та кўп қаватли уйлар учун марказлашган иссиқлик тизимини қайта қуриш ва реконструкция қилиш бўйича 2 та 60мегаватт қувватли қозонхона қуриш ҳамда 56,6 км узунликда иссиқлик тармоғи тортиш ишлари олиб борилмоқда. Бу жараёнлар учун Республика бюджетидан 150, вилоят маҳаллий бюджетидан 28 миллиард сўм маблағ ажратилган. Замонавий технологиялар асосида иссиқлик тизими мутлақо янги механизм билан қайта барпо этилмоқда. 

 

     Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдуразақов ҳудудда бўлиб, жараёнлар билан яқиндан танишди. Лойиҳа ижрочилари, туман сектор раҳбарлари ва масъул мутасаддиларга сифатли иш олиб бориш, барча юмушларни ўз муддатида амалга ошириш бўйича топшириқ берди.