Yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПҚ-454-сонли қарорига асосан Элликқаллъа тумани “Элликқалъа” ОФЙ ҳудудида барпо қилинаётган “Янги Ўзбекистон” массиви учун иссиқлик таъминоти тизимларини қуриш якунига етди. Ҳозирда Ободонлаштириш ишлари бажарилмоқда.

Ушбу қозонхона 28 та кўп қаватли уйни марказлашган иссиқлик энергияси билан таъминлаш имкониятига эга. Бу ерда жами 4 МВт қувватга эга иккита қозон ўрнатилда ва 1,1 км (100%) иссиқлик тармоғи тортилди.