Yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Ш.С.Хидоятов жорий йилнинг 17 май куни Наманган вилоятига ташрифи давомида иссиқлик тизимини яхшилаш юзасидан топшириқ берган эди.

              Топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида Наманган вилояти Уй жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи А. Турғунов   Давлатобод туманидаги кўп қаватли уйларда иссиқлик тизимини модернизация ва реконструкция қилиш ишларини амалга ошираётган қурувчи-пудратчи ташкилот рахбарлари билан семинар ўтказди. Унда қилинаётган ишларни сифатли амалга ошириш ҳамда ички тармоқларни сув орқали синовдан ўтказиш  ва юзага келган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилиб, "Мустақиллик" МФЙ да жойлашган 1 кичик туман 24-кўп қаватли уйда ички исиқлик тизимини махсус сув билан текшириш ускунаси билан текширилди ва синовдан ўтказилди.

Семинар сўнгида пудратчи ташкилотларга хар бир кўп қаватли уйни махсус сув билан текшириш ускунаси билан синов ўтказиш ва синов ўтказиш далолатномасини тузиш вазифаси юклатилди.